СПОРТ

Факт: «ПСЖ» ЙЧЛда Италия жамоасини бирор марта енгмаган

Кеча Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг қолган учрашувларига қуръа ташланди. Унга кўра, «ПСЖ» клуби чорак финалда Италиянинг «Aталанта»га қарши тўқнаш келадиган бўлди.

Опта ёзишича, парижликлар ЙЧЛ доирасида Италия клублари устидан бирор марта ғалаба қозонишмаган.

«ПСЖ» Чампионлар Лигасида «Наполи»га қарши 2та ўйинда иккита дуранг қайд этган бўлса, «Милан»га қарши 4та тўқнашувда ҳам ғалаба қозонмаган (икки дуранг ва икки мағлубият).

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичи битта ўйиндан иборат бўлади ва учрашувлар Португалияда ўтказилади.

«Aталанта» – «ПСЖ» жуфтлиги ғолиби ярим финалда «РБ Лейпсиг» – «Aтлетико» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.

manba www.onside.uz

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan