ЖАМИЯТ

Термиз тумани мутасаддилари: Қурилиш чиқиндилари нега олиб кетилмаяпти?

Diyor24.uz бот каналига Термиз тумани “Чегара” маҳалласи фуқароларидан юборилган ушбу фотосуратларга эътибор қаратинг.

Аҳоли бир муддат илгари иш бошлаган йирик саноат корхонаси қурилишидан чиқарилган чиқиндилар олиб кетилмаётганидан норозилик билдиришяпти. Ҳақиқатда ҳам корхона ишга тушгандан кейин чиқиндилар тегишли тартибда қурувчи ташкилот ёки корхона маъмурияти томонидан белгиланган жойга олиб чиқилиши керак эди. Маҳалладошларнинг билдиришича, илгари улар корхонанинг орқа девори ва йўл ўртасидаги жойларни кўкаламзорлаштириб, дарахтлар экишган. Аммо, эндиликда бунинг имкони бўлмаяпти. Сув йўллари тўсилиб қолган.
Термиз туман ҳокимлиги ва саноат корхонаси маъмурияти масалага эътибор қаратишмаса, яқин орада чиқинди уюмлари янаям йириклашади, сабаби аллақачон бу қаровсиздек кўринган жойга атрофдаги айрим шахслар ҳам чиқинди тўкишни бошлабдилар.

Diyor24.uz таҳририяти