ЖАМИЯТ

Олтинсойлик Юлдош Абиловга МИБ ташаккурнома эълон қилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан энергия ресурслари,  сув таъминоти ва маиший чиқиндилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган фуқароларни рағбатлантириш йўлга қўйилган.

Олтинсой тумани «Бўстон»  маҳалласида яшовчи Юлдош бобо Абилов ҳам энг намунали истеъмолчилардан бири. Гап шундаки,  Юлдош бобо электр энергияси,  сув ва маиший чиқинди учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келади.

Шу боис,  Ю.Абилов МИБ томонидан маданиятли истеъмолчи деб топилиб ташаккурнома билан тақдирланди.