ЖАМИЯТ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг видеотасвири сунъий интеллект дастури ёрдамида сохталаштириб, тарқатилмоқда

Фирибгарлар томонидан такроран Ўзбекистон Республикаси Президентининг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш ҳолати содир этилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, фирибгарлар “Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда Президент овози ва кадрларини сохталаштириб “Гўёки фирибгарлар жазосиз қолмаслигини таъкидлаб, брокерларга алданиб қолган фуқароларга пулларини ундириб беришни ҳисобга олиб, Юридик хизматларини яратдик” мазмунидаги хабарлар тарқатмоқда.

«Бу хабар ва видеоларга асло ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш учун уларнинг расмий манбалари орқали қайта текшириб кўришларингизни тавсия этамиз», – дейилади хабарда. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan