ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда 7-10 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 9 декабрь ёмғир қорга айланиши мумкин.

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат +8…+13 даража илиқ, шимолда 0…+5 даража илиқ бўлади.

Эртага, 8 декабрь куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5 даража илиққача, кундузи +5…+10 даража илиққача, шимолда кечаси -2…-7 даража совуққача, кундузи 0…-2 даража совуққача пасаяди.

9 декабрь, шанба куни ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик фақат Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида сақланиб туради.

8-9 декабрь кунлари тоғли ҳудудларда ёғингарчилик – асосан қор шаклида бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

8-9 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда

10 декабрь – якшанба куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳаво ҳарорати шанба куни кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +3…+8 даража илиқ, якшанба куни кечаси -2 даража совуқдан +3 даража илиққача, кундузи +5…+10 даража илиқ атрофида бўлади.

Республика шимолида дам олиш кунлари кечаси -5…-10 даража совуққача, кундузи -0…-5 даража совуққача бўлади

Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида совуқ республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати кечалари -8…-13 даража совуққача, кундуз кунлари -3…-8 даража совуққача пасаяди. Республика шимолида ҳарорат кечалари -15…-20 даража совуққача, кундуз кунлари -7…-12 даража совуққача пасаяди.

Пойтахтимизда: 7 ва 10 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, 9 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат 7 декабрда +9…+11 даража илиқ, 8-10 декабрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan