ЎЗБЕКИСТОН

Президент фармони билан бир гуруҳ шахслар Биринчи ҳамда Иккинчи даражали Давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент фармони билан бир гуруҳ шахслар Биринчи ҳамда Иккинчи даражали Давлат мукофотлари билан тақдирланди. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» телеграм канали хабар бермоқда.

Биринчи даражали Давлат мукофотлари билан:

фан ва техника соҳасида:

Санакулов Кувандик, Снитка Николай Павлович, Усманов Рустамжон, Эргашев Улугбек Абдурасулович, Мустакимов Отабек Маннабиевичга – “Технологик ва ишланиши мураккаб бўлган олтин таркибли маъданларни қайта ишлаш ва ўзлаштиришнинг комплекс технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” бўйича илмий-амалий ишланмаси учун;

адабиёт соҳасида:

Каримов Наим Фатиховичга – “Абдулла Қодирий замондошлари” асари учун;

санъат ва меъморчилик соҳасида:

Аликулов Алишер Махмудовичга – Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида жойлашган “Шон-шараф” музейида ишланган маҳобатли рангтасвир асарлари учун.

Иккинчи даражали Давлат мукофотлари: 

фан ва техника соҳасида:

Квинт Владимир Львовичга – “Амир Темурнинг стратегик етакчилиги: “Тузуклар”га изоҳлар” илмий монографияси учун; 

санъат ва меъморчилик соҳасида:

Миртаджиев Джалалитдин Турсуновичга (марҳум) – мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ва бир қатор хорижий мамлакатларда ишланган ҳайкалтарошлик асарлари учун;  

Мухаммеддинов Нажимаддинга – “Гулла-яшна, Ўзбекистоним!” симфоник поэмаси, “Айжамал” балети ва “Гулойим” операсига ёзилган мусиқий композициялари учун берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan