ЖАМИЯТ

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

Куни кеча «Маҳалла» фонди вилоят бошқаруви ходимлари Қумқўрғон туманида бўлишиб,  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 230 дона мевали ва манзарали дарахтлар экишди.

Кўчатлар маҳаллалардаги бўш ер майдонлари, фуқаролар йиғинлари идоралари ҳудудлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларига ўтқазилди.

Шунингдек, ҳудудларда ариқ ва сув йўлларини тозалаш, дарахтларга шакл бериш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Маълумот учун, «Маҳалла» фонди вилоят бошқаруви томонидан шу кунгача воҳа бўйлаб бўш ер майдонларида жами 5396 та, шундан 2294 та манзарали ва 3103 та мевали дарахтлар экилди.

Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар хонадонларида 2165 та ниҳол қадашга кўмаклашилди.

Бундан ташқари 3597 та дарахтларга шакл берилиб, оқлаш тадбирлари ўтказилди ва бунга 48 та техника воситалари жалб этилди.

Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун хомийлик маблағларни жалб этган ҳолда 160,4 млн. сўм, шундан фонд маблағлари ҳисобидан 48,2 млн. сўм сарфланди.

Белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш давом эттирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan