ДУНЁ

Украина сайтларни автоматик равишда блокировка қилиш ва уларга ташриф буюрувчилар ҳақидаги маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказиш тизимини жорий қилди – ОАВ

Ушбу тизим “тақиқланган” сайтларга ташриф буюрган фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни тўплайди ва ҳар 15 дақиқада автоматик равишда провайдер серверида блокланадиган интернет манзиллари рўйхатини юклайди.

Тизим фишинг сайтларидан фойдаланиш билан боғлиқ банк ва молиявий фирибгарликка қарши курашиши кераклиги расман таъкидланган. Агар сайт эгаси ўз ресурси нотўғри блокланган деб ҳисобласа, у блокдан чиқариш учун сўров юбориши мумкин.

Бироқ Украина Интернет ассоциацияси президент, ҳукумат, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашини ушбу тизимни бекор қилишга чақириб, бу Украинада веб-сайтларни назоратсиз блокировка қилишга йўл очади, деб таъкидламоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan