ЖАМИЯТ

Барча давлат органларида раҳбарларнинг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади

Хотин-қизлар масалалари бўйича республика комиссияси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи “Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури”ни тасдиқлайди ва ижрога қаратилишини таъминлайди:

▪️ Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизларни ўқитиш;

❗️2024 йил 1 январга қадар:

▪️ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари орасида хотин-қизлар улушини камида 30 фоизга етказиш;

▪️ барча давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш. Бунда мазкур талаб тегишли ташкилот раҳбари хотин-қизлар орасидан тайинланганда ёки унда фақат бир нафар ўринбосар бўлган тақдирда мажбурий ҳисобланмайди.

▪️ Молия вазирлиги Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизлар бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратади.

▪️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари 2022 йилда мазкур дастур доирасида ажратилаётган маблағларнинг жами 4 триллион сўм қисми тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларга йўналтирилишини таъминлайди.

▪️ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги уч ой муддатда хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилишини таъминлайди.

❗️Белгилаб қўйилишича, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

▪️ тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;

▪️ “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan