ЖАМИЯТ

Алимент бўйича қарзи борларга машина ҳайдаш ва уйланиш тақиқланиши мумкин

Президент «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура уч ой муддатда алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Қонун лойиҳасида, шу жумладан, қуйидагилар назарда тутилади:

а) алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар:

➖ қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш;

➖ қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган давлат хизматларини вақтинча кўрсатмаслик;

б) алимент бўйича қарздорлик мавжудлигини никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгилаш.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan