ЖАМИЯТ

Бойсун тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди, аммо айрим саволлар жавобсиз қолмоқда

Бойсун тумани ҳокимлиги 2020 йилнинг 29 июль куни ижтимоий тармоқлар орқали “Аму-Сурхон Ирригация тизимлари” ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги “Дарбанд” насос станцияси 1-кўтармасидаги босимли қувурнинг 270 метрида сув қувурининг ёрилиши юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

Бойсун 110 кВ электр линиясида электр энергиясининг тўсатдан ўчиши натижасида насосдан юқорига кўтарилган сувнинг орқага қайтиши юзага келиб, кучли босим сабабли сув қувурида ёрилиш пайдо бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан “Аму-Сурхон Ирригация тизимлари” ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Мазкур ҳолат тез орада бартараф этилади.

Ушбу линиядан ўтадиган сув Дарбанд, Қўшатут, Бибиширин, Работ ва Кофурун массивларидаги қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун мўлжалланган.

Бойсун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

 

П.С: Сув қувури электр таъминоти огоҳлантиришсиз узилгани сабабли шикастланган. Бунга электр таъминотчиси жавоб бермайдими? Бойсун туман ҳокимлигининг расмий муносабатида ушбу масала ҳақида бирор аниқ гап айтилмаган. Электр таъминотининг огоҳлантиришсиз узилишлари натижасида аҳолининг қанчадан-қанча маиший техник воситалари ишдан чиқмоқда. Ўзбекистонда бундай ҳолатдарнинг олдини олувчи қонун ишлаб чиқилмайдими? Бу каби кўнгилсизликларнинг ечими қаерда, “натижа” жавобгарлиги кимда?

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan