ЖАМИЯТ

Сайёр қабулда оилалар яраштирилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари иштирокида суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси юзасидан навбатдаги сайёр қабул Шеробод туманида ташкил этилди.

Қабулда иштирок этган 31 нафар жисмоний ва юридик шахс вакилларининг ижро ҳужжатлари билан боғлиқ  мурожаатлари тингланиб, 8 таси жойида ижобий ҳал қилинди. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди ва ижроси қатъий назоратга олинди.

Энг қувонарлиси қабулда иштирок этган 2 та оила вакилларининг ўзаро яраштириб қўйилишига эришилди. Хусусан, туманнинг “Қуллуқшо” маҳалласида яшовчи Бекзод Тўраев турмуш ўртоғи билан ўзаро келишмовчилик сабаб 3 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлаб келаётган эди.

Қабулда иштирок этган оила вакиллари тушунтириш тарғибот ишлари натижасида ўзаро ярашига қарор қилди ҳамда ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувидан тамомланиб, алимент тўловчи отага нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Бу каби сайёр қабуллар аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan