ЖАМИЯТ

Тошкентда юқори тезликда электрокарни бошқарган аёл 4 та автомобилни пачоқлади

Hyundai автомашинаси орқага ҳаракатланаётган вақтда электромобиль ҳайдовчиси катта тезликда унинг ортидан келиб урган.

Тошкент шаҳридаги кўчаларнинг бирида Hyundai автомашинаси орқага ҳаракатланаётган вақтда юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган электромобиль унинг ортидан келиб урилиб, яна 4 та автомашинани пачоқлагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг UzNews.uz’га маълум қилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 31 март куни соат 01:30 атрофида Миробод туманида содир бўлган. Weltmeister электромобилида ЙТҲ содир этган ҳайдовчи 53 ёшли аёл киши бўлган.

ЙТҲ содир этган ҳайдовчи автомашинасида Damas, Spаrk, Lacetti ҳамда Ваз-2106 автомашиналарини ҳам пачоқлаган.

Ушбу ЙТҲ натижасида 2 нафар ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan