ЖАМИЯТ

Вилоят ФВБ қутқарувчилари томонидан каналга тушиб кетган «Дамас» чиқариб олинди

Жорий йил 20 июль куни соат 08:35 ларда Жарқурғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси  тезкор бошқарув марказига хабар келиб тушган. Хабарга кўра, Жарқўрғон тумани “Ғур-ғур” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувси Аму-занг каналига фуқаро Т.А. га тегишли бўлган “Дамас” русумли давлат белгиси 75V213 AB бўлган автомашина ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган. Мазкур ҳолат бўйича Вилоят ФВБ ғоввос қутқарувчилари томонидан воқеа жойида автоулов каналнинг қайси қисмига тушуб кетганлигига аниқланиб, каналдан чиқариб олинган. Ўз вақтида кўрсатилган амалий ёрдам натижасида фуқаро Т.А. га тегишли бўлган автомашина сувдан чиқариб бериш таъминланди ва ушбу қутқариш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг иккита махсус техникаси ва 10 нафар қутқарувчиси жалб қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan