ЖАМИЯТ

… четга чиқиш учун 110 миллион сўм алимент тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2019 йил 20 июндаги буйруғига асосан, Олтинсой туманида яшовчи С.Адан собиқ турмуш ўртоғи  фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюросининг Олтинсой туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, алимент қарздорлигини ундириш мақсадида С.Ага нисбатан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча бекор қилинган эди.

С.А ушбу чекловни бекор қилиш учун фарзандининг вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини яъни 110 миллион сўмни, собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда, олдиндан тўлаб берди ва Бюронинг туман бўлими томонидан унга қўйилган чекловлар бекор қилинди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси