ТУРИЗМ

Акция тадбирларга бой бўлмоқда

Cурхондарё вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 25-ноябридан 25 декабрга қадар эълон қилинган «Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз» акциясида фаол иштирок этди.
Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги Фармонига мувофиқ ўтказилаётган тадбирда тадбиркорлик субьектлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси “Туризм тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти, меҳмонхона хўжалиги ва оилавий меҳмон уйлари барпо этишнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратди.
–Масъул ходимларимиз жорий йил 27 ноябр куни вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси мутахассислари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси “Туризм тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти ва тушунчаси ҳамда “Туризм соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмита” томонидан O~zDSt ISO18065:2019 “Туризм хизматлари. Қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг маъмурияти томонидан тақдим этиладиган, умумий фойдаланиш учун туризм хизматлари. Талаблар” давлат стандарти мавзуида давра суҳбати ўтказди,–дейди вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Бойқулов. – Шунингдек, Термиз шаҳри ва туманларда бўлиб, аҳолини туризм йўналишида тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш учун оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борди.

Тадбир доирасида Денов тумани “Буюк келажак” маҳалласидаги “Denov guest house” оилавий меҳмон уй эгаси А.Маматраимовга мувофиқлик сертификати топширилиб, “E-mehmon” электрон ҳисобот дастурига уланиш тартиби тушунтирилди. “Гулистон-Сариосиё-Қурилиш” масъулияти чекланган жамиятининг Денов шаҳрида қурилаётган уч юлдузли 60 ўринли меҳмонхонасига қўлланиладиган “Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситалари. Таснифлаш тизими” O`z Dst 3296:2018 давлат стандарти талаблари бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги “Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жихозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақида”ги низом бўйича давлат бюджетидан субсидия ажратиш ва қисман молиялаштириш тартиби, инвесторларга субсидия ажратиш тартиби ҳамда ташкилотларни қисман молиялаштириш тартиби юзасидан тегишли тушунтириш берилди.
Термиз шаҳрида янги ташкил этилган “Zuhriddin guest house” оилавий меҳмон уйига Т-0065-09-сонли мувофиқлик сертификати топширилиб, “E-mehmon” электрон ҳисобот дастурига уланиш тартиби тушунтирилди.
Бошқарма ходимлари вилоятда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, Узун туманида «MUXAMMADYUSUF GRAND BIZNES» хусусий корхонасининг замонавий мехмонхона қурилиши учун меҳмонхона ноль кийматда бўш турган бино-иншоотни ажратишга ёрдам берилди. Термиз шаридаги «Ал қасир Термиз» масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган 45 хонали меҳмонхона учун техника жихозлари ва қурилиш молларини Хитойдан олиб келиш имтиёзлари билан таништирилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Воҳада Бошқарма масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олиш ва амалий масалаларни ҳал этишда ҳуқуқий маслаҳат ёрдами кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти соҳасида қонунчилик янгилликларини тушунтириш, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар доимо олиб борилмоқда.
Бошқарманинг масъул мутахассислари воҳада Вазирлар Маҳкамасининг2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, “E-mehmon” электрон ҳисобот тизимига уланиш, соҳада солиқ тўловлари каби муҳим масалалар юзасидан ҳам жойларда семинар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ташкил этиб, ишбилармонларнинг таклиф ва тависяларини ўрганмоқда. Вилоятда тадбиркорликни юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий
бошқармаси ахборот хизмати