ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Фирибгар тузоғига тушиб қолишдан сақланинг”

Барчамизга маълумки, сўнги пайтларда фирибгарлик жиноятлари кескин ошиб бормоқда, айниқса фирибгарликнинг олий ўқув юртига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб фирибгарлик қилиб ўзганинг мол-мулкини алдаб қўлга киритиш жинояти кенг тарқалмоқда.

Судланувчи М.М Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги “World Students” МЧЖ раҳбари вазифасида ишлаб келиб, эгаллаб турган лавозимига кўра нодавлат тижорат ташкилотининг мансабдор шахси бўла туриб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, бошқа шахс билан олдиндан ўзаро жиноий бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2020 йил сентябрь ойида Узун тумани, “Файзова” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.А.ни алдаб, уни Қозоғистон Республикаси Чимкент давлат университетининг жисмоний тарбия факультетига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, ундан 1200 АҚШ доллари;

Шунингдек, С.Р.ни алдаб, уни ўғли Бахтиёров Шахризодни Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳридаги М.Ауезов номидаги Жанубий-Қозоғистон Университетига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, ундан давомли тарзда жами 11.000.000 сўм ва 1.400 АҚШ доллари;

Бундан ташқари, фуқаро А.Ҳ.ни алдаб, уни Қозоғистон Республикаси Чимкент давлат университетининг тарих-ҳуқуқ тарбия факультетига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, ундан 1200 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

            Судланувчи суд жараёнида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, зарарларни қоплаган.

Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2022 йил 22 апрелдаги ҳукмига кўра, М.М Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б, в” бандлари билан айбли деб топилиб унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида 24.500.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Фикримиз сўнгида шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки:“Фирибгар тузоғига тушиб қолишдан сақланинг”.

О.Жуманов

Жиноят ишлари бўйичаУзун туман судининг раиси                                          

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan