ЖАМИЯТ

Хотин-қизлар ҳуқуқлари – давлат ҳимоясида

Ҳозирги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг маънавий ва интеллектуалсалоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича имкониятлардавлат сиёсати даражасига кўтарилган ҳамда ҳуқуқий кафолатлар яратилган.

Таъкидлашжоизки, мамлакатимиздаамалгаоширилаётганислоҳотларкенгқамровлибўлиб, улархотин-қизларнитаълимолиши, ишвауй-жойбилантаъминланиши, уларгатенгмеҳнатшароитларияратилишибирсўзбиланайтгандаҳартомонламақўллаб-қувватлашниўзичигаолади. Перезидентимизнинг ташаббуси билан ҳозирги кунда ҳар бир маҳаллада аёлларнинг дарди билан яшайдиган тизим пайдо бўлди. Қолаверса, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилгани хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашдаги муҳим қадам ҳисобланади. Бу барча учун тенг шарт-шароитлар яратилишига хизмат қилади.

Келгусида аёлларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояси суд томонидан таъминланиши, алоҳида ҳимояга олиш муддатининг бир йилгача белгиланиши эса уларга етарли даражада психологик, ижтимоий, ҳуқуқий ёрдам берилиши ва иш билан таъминланишига хизмат қилади.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали хотин-қизларга нисбатан турли кўринишдаги зўравонлик, руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилаётгани, уларни ўз жонига қасд қилиш даражасига олиб борилаётгани билан боғлиқ ноҳуш хабарлар кўп тарқалмоқда. Буларни олдини олиш мақсадида ҳозирги кунда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Миллий қонунчилигимизда авваламбор Конституциямиз, шунингдек халқаро стандартларга мос хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатловчи махсус қонунлар, шунингдек бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида жинс бўйича камситишга йўл қўймаслилик ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш кафолатлари белгиланган.

 Қолаверса, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда ҳам хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ нормалар ўз аксини топган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 4 январ куни 3-сон Қарори билан “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Мазкур Низом билан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини берилиши ва тазйиқ ва (ёки) зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга бир қатор чекловлар ёки тақиқлари ўрнатилиши, келгусида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Президентимиз қабул қилган бир қатор фармон ва қарорлар давлат ташкилотларига аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ вазифаларни белгилаб, уларнинг масъулиятини оширди. “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини яна-да кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ана шундай муҳим ҳужжатлардан бири.

Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг “2030-йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон Барқарор ривожланишнинг Бешинчи мақсади гендер тенгликни таъминлаш, барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш белгиланган. Унга кўра, 2030-йилга бориб барча хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда қарорлар қабул қилишнинг барча даражаларида аёлларнинг тўлиқ ва самарали иштирокини, етакчилик қилиш учун тенг имкониятларни таъминлаш зарур.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, Конституция, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис Сенати ва қонунчилик палатаси қарорларида, Президент қарор, фармон, фармоишлари, Вазирлар Маҳкамасининг нормативе ҳужжатларида  белгиланган аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг қадр-қимматини ошириш бўйича тизим яратилди. Мана шу тизимни самарали ишлаши учун барча давлат ташкилоти  органлари биргаликда ҳаракат қилиши зарур.

Жиноят ишлари бўйича

Термиз туман судининг раиси

О.Н.Бегимқулов

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan