Сурхондарё вилояти ИИБдан олинган маълумотга кўра, Жарқўрғон тумани “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида ташкил этилган блок постда 10 июль куни соат 09:50ларда туман ҳокими З.Давлатов, туман прокурори Б.Ҳайдаров ва туман ИИБ бошлиғи подполковник Б.Хидировлар томонидан ички ишлар органлари ва хизматга жалб этилган бошқа ходимларнинг фаолияти мувофиқлаштирилаётган вақтда, ушбу блок постга Жиноят ишлари бўйича туман судига қарашли “Нексия-3” русумли 75/530/YAA давлат рақамли хизмат автомашинасини ҳайдовчи Р.Р. қарама-қарши йўналишда бошқариб келганлиги сабабли, туман ҳокими ва постда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари мазкур автотранспортни йўлнинг қатнов қисмидан четга олишни талаб қилганларида, ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмай автомашинани йўлдан олмаслигини, келган жойида туришини айтиб, 20-25 дақиқалар давомида автомашинани тўхтатиб қўйиши оқибатида, постда сунъий тирбандлик юзага келган. Шундан сўнг ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, ҳайдовчи Р.Р. соат 10:30 ларда туман ИИБга олиб борилиб, соат 11:00ларда туман ИИБдан чиқариб юборилган. Шу куни ҳайдовчи Р.Р. ўзига тан жароҳати етказилганлиги важи билан туман шифохонасига мурожаат қилган, шифохонанинг бу ҳақидаги хабарномаси туман ИИБга юборилиб, ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилиб, хабарнома тегишлилиги бўйича туман прокуратурасига юборилган. Ҳозирги вақтда юзага келган ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилиб, иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилган вилоят ИИБ маълумотида.
ОММАБОП
-
Олис ҳудудда «Ватан учун, миллат учун, халқ учун» шиори остида тиббий кўрик ва сайёр профилактик тадбирлар ташкил этилди
Iyul 25, 2025By Diyor24Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятини юксалтириш, беморлар дардига малҳам бўлиб, юртдошларимизнинг жамиятдаги қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.... -
Ўзбекистон ва Россия авиақатновлар сонини оширади
Iyul 24, 2025By Diyor24Москвада бўлиб ўтган музокараларда қуйидагилар ҳақида келишиб олинди: ▪️ Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари орасида ҳафтасига 1000дан ортиқ мунтазам қатновлар бажариш,... -
Air India’нинг яна бир самолёти ёниб кетди
Iyul 23, 2025By Diyor24Ҳонгконгдан Ню-Деҳлига учган Air India’га тегишли Airbus A321 самолёти қўнганидан сўнг ёнғин юз берди. Электр генератори ёнган лайнердаги барча йўловчилар... -
Малайзиянинг Tenaga Nasional компанияси Ўзбекистон тоғ ҳудудларида ГЭС қурмоқчи
Iyul 23, 2025By Diyor24Tenaga Nasional Berhad компанияси Ўзбекистонда кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуриш ҳамда электр тармоқларини янгилашга инвестиция киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Dunyo... -
Эндиликда «103» хизмат сифати бўйича мурожаатчига қайта қўнғироқ қилинади
Iyul 23, 2025By Diyor24Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам хизмати — «103» фаолияти махсус «Call-back» тизими орқали назорат қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, жорий... -
Жанубда «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Iyul 23, 2025By Diyor24Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан республиканинг барча жабҳаларида ҳарби-ватанпарварлик тадбирлари кўтаринки кайфиятда ўтказиб келинмоқда. Ана шундай ҳарбий-ватанпарварлик... -
АҚШ Россия билан урушадими? Байден жавоб берди
Iyun 1, 2022By Diyor24Қўшма Штатлар Россия билан уруш қилмоқчи эмас, агар НАТО кучларига ҳужум қилинмаса, Вашингтон Украинадаги ҳарбий операцияга бевосита аралашмайди. Бу ҳақда... -
Ишонч телефонлари рўйхати
Iyul 15, 2020By Diyor24Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – (71) 239-85-59; Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси... -
Бош оғриғининг 7 хил тури
Avgust 21, 2020By Diyor24Ер шарида бош оғришига шикоят қилмаган одам топилмаса керак. Бош оғриғининг қайси тури жиддий касалликка ишора қилади, қайси тури эса... -
Уретрит – сийдик йўллари шамоллаши, белгилари ва даволаш
Yanvar 23, 2020By Diyor24Уретрит – сийдик йўллари шамоллаши инфекцияли яллиғланиш касаллигидир. Бу йуллар умумий қилиб олганда 2 га бўлинади , биринчи қисми орқали буйракларда хосил бўлган сийдик қовуқда тўпланади. Иккинчи қисм орқали эса сийдик қовуқдан... -
Қўл нега увишади?
Avgust 21, 2020By Diyor24Қўлнинг увишиб қолишига томирлар хасталиги, қўлдаги нерв касаллиги ёки орқа мия бўйин қисми нерв пўстлоқларининг таъсирланиши, ички органлар хасталиги, масалан,... -
Соч тўкилиши сабаблари ва давоси
Yanvar 16, 2020By Diyor24Соч турли сабаблар билан тўкилиши мумкин. Биринчи навбатда, сочларни парвариш қилишда нотўғри усуллардан фойдаланиш, мисол учун соч ювишда, бўяшда, турмаклашда йўл...