ДУНЁ

Озарбайжон ва Арманистон чегарасида қуролли тўқнашувлар

Озарбайжон Мудофаа ишлари вазирлиги Арманистон билан чегарада қуролли тўқнашувлар бошлангани ҳақида хабар берди, дейилмоқда  “РИА Новости”да. Озарбайжон томонининг маълумотига кўра, ҳар икки тарафдан йўқотишлар бўлган. Ўт очмаслик шарти икки мамлакат чегаралари туташган Тавушрайонида бузилган. Расмий Боку арман ҳарбийларини Озарбайжон армиясини артиллерия қуролларидан ўққа тутишда айбламоқда.  «Ҳар икки томондан қурбонлар бор. Мазкур ҳудудда ҳозир ҳам жанг давом этаяпти. Бизнинг қисмларимиз вазиятни ўз назоратига олган”, – дейилмоқда республика ҳарбий маъмуриятининг матбуот хизмати томонидан. Маълумотларда Озарбайжон томонидан 2 нафар ҳарбий вафот этгани, 5 нафари жароҳатлангани келтириб ўтилган.

Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби эса ўзининг Facebook саҳифасида Озарбайжон томони артиллерия ҳужуми орқали арман таянч пунктини эгаллашга уринганини билдирган. Унинг сўзларига қараганда, таянч пунктини қўлга киритишга уриниш қайтарилган. Шу сабабли улар қурбонлар бериб, ортга қайтишган. Шушан Степанян Арманистон томонида қурбонлар йўқлигини таъкидламоқда.  Матбуот котиби шунингдек, бир муддат аввал озарбайжон ҳарбийлари давлат чегарасини бузиб ўтишга ҳаракат қилишгани айтган. “Бугун 12.30 ларда Озарбайжон қуролли кучлари ҳарбийлари УАЗ автомобилида Тавуш райони йўналишида Арманистон билан чегарани бузиб ўтишга уринишди. Улар арман томонининг огоҳлантиришидан кейин УАЗ автомобилини қолдириб, ортга қайтишган” – деб ёзмоқда Степанян.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan