ДУНЁ

Венгрияда пандемия шароитида мактаб битирувчилари учун имтиҳонлар ўтказилмокда

Коронавирус Венгриядаги мактаб битирувчиларининг имтиҳонларини бекор қилиш учун сабаб бўлмади. Бу ерда ўқувчилар бир неча ҳафталик масофавий таълим ва мустақил тайёргарликдан сўнг  имтиҳон топшириш учун таълим муассасаларига келишди.

Бу сафар анъанавий тиббий кўрикдан ўтказиш янада қаттиқроқ санитария назорати остида ўтказилди. Битирувчиларнинг ҳарорати ўлчанди, дезинфекция ва ҳимоя воситалари тарқатилди, шундан сўнггина улар мактаб биноларига киритилди. Бунда оралиқ масофани сақлашга ҳам қатъий риоя этилди.

Битирувчилар ушбу имтиҳонни ўта қийин синов деб ҳисоблашмода, боиси уларнинг кўпчилиги карантин шароитида тўлиқ тайёргарлик кўра олишмаган.

Маълумотларга кўра, кейинги ҳафтада 80 минг нафар ўқувчи ана шундай имтиҳонлардан ўтиши керак.