ДУНЁ

Гонконг иқтисодиётида кескин пасайиш кузатилмоқда

Коронавирус пандемияси даврида Гонконг иқтисодиёти рекорд даражада пасаймоқда. Биринчи чорак якунларига кўра,  ялпи ички маҳсулот 8,9 фоизга камайди. Бу 1974 йилдан бери кузатилган энг ёмон кўрсаткичдир, деб ёзади Ассошиатед Пресс агентлиги.

Гонконг савдо уюшмасининг маълум қилишича, январ ойидан бери 5 мингта дўкон ёпилган, бу йил яна 20 мингта савдо нуқталари зарар кўриши мумкин. Туризм соҳаси айниқса жиддий талофот кўряпти. Маълумотларга қараганда, ўтган йили Гонконгга 56 миллион сайёҳ ташриф буюрган. Туризм бошқармаси ҳисоб-китобларига кўра, март ойида ташриф буюрувчилар оқими деярли юз бараварга қисқарди.