ДУНЁ

Покистон, Индонезия ва Малайзия БМТга Фаластинни ташкилотга қабул қилиш борасидаги резолюцияни рад этгани учун норозилик нотаси топширди

Покистон, Индонезия ва Малайзия вакиллари 19 апрель куни Фаластинни БМТга қабул қилиш резолюциясини тасдиқламагани учун БМТ Хавфсизлик кенгашига норозилик нотаси топширди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Фото: Anadolu

Манбада айтилишича, БМТ аъзолигидаги айрим давлатлар ташкилотнинг Фаластинни қабул қилишдаги лаёқатсизлигидан норози бўлган. Хавфсизлик кенгашининг бу борадаги фаолиятини танқид остига олган.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мумтоз Заҳра Балоч Исломобод Кенгашдаги мунозараларда аниқ натижага ва консенсусга эриша олмаганлиги ва Фаластиннинг БМТга аъзо бўлишини Бош ассамблеяга тавсия эта олмаганидан қаттиқ афсусда. Жакарта ва Куала-Лумпурдаги ҳукуматлар ҳам бу борада Исломобод билан ҳамкорлигини эълон қилган.

“Биз АҚШнинг Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлиши тўғрисидаги резолюция лойиҳасига вето қўйиш қароридан афсусдамиз”, — дейилган Покистон баёнотида.

Фаластин тарафдорлари мамлакатни БМТ олдида тан олиш учун тарихий зарурат туғилганини айтишган. Фаластин БМТда бўлмас экан Яқин Шарқда “аланга” ўчмаслигини билдиришган.

“Бу Фаластин халқи 75 йилдан ортиқ вақтдан бери азоб чекаётган тарихий адолатсизликка барҳам бериш йўлидаги қадам бўлган бўларди. Бу уларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тасдиқлайди. Фаластинликлар суверен ва мустақил Фаластин давлатида яшаш ҳуқуқига эга бўладилар. 1967 йил 4 июнда белгиланган чегаралар асосида ва пойтахти Қуддус бўлган ҳолда давлат тузилиши зарур”, — дейилган БМТдаги Покистон вакили баёнотида.

Маълумот ўрнида, АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгаши эълон қилган сўнгги учта резолюцияда вето ҳуқуқидан фойдаланди. Улардан иккитаси Исроил ва сўнгиси Фаластин масаласида эди.

Даставвал Хитой вакиллари АҚШдан вето ҳуқуқини олиб қўйишни талаб қилган мурожаат билан чиқишган эди. Кейинчалик Покистон, Малайзия, Индонезия ҳукуматлари бу мурожаатни қўллаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan