ДУНЁ

Бутун дунё мамлакатларининг мудофаа харажатлари биринчи марта 2 триллион доллардан ошди

2023 йилда жаҳон мудофаа харажатлари биринчи марта 2 триллион доллардан ошди.

Бу ҳақда Американинг мудофаа технологиялари соҳасидаги консалтинг компанияси Forecast International ҳисоботида маълум қилинди.

Фото: Google Images

Мудофаа харажатлари жами 10,4 фоизга ошган. Ҳарбий эҳтиёжлар учун сарф-харажатларнинг 2,12 триллион долларгача ошиши сабаблари орасида Украина ва Ғазо секторидаги можаролар, Қизил денгиз минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви бор.

Бундан ташқари, экспертлар 2030 йилгача мудофаа харажатлари янада ошишни истисно қилишмади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan