
Мухолифатдаги Лейбористлар партияси, агар Буюк Британияда бўлиб ўтадиган умумий сайловларда ғалаба қозонса, Исроил ва Саудия Арабистонига қурол сотишни тўхтатади. Бу ҳақда Британия собиқ ташқи ишлар вазири, парламентга қайта сайланиш учун номзод Фабиан Хемилтон айтиб ўтди, унинг сўзларидан Telegraph иқтибос келтирмоқда
«Қурол савдоси масаласида келаси ҳафта сайловларда ғалаба қозонсак, Исроилга қурол сотишни дарҳол тўхтатамиз», – деди сиёсатчи.
Хемилтоннинг қўшимча қилишича, лейборист Британиянинг энг йирик мижози бўлган Саудия Арабистонига қурол сотишни ҳам тўхтатади.
Бунгача мамлакат ташқи ишлар вазири Девид Кемерон Лондон Исроилга қурол сотиш учун экспорт лицензияларини беришни тўхтатмоқчи эмаслигини маълум қилганди. Ўз навбатида, Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Исроил армиясига Америка қурол-яроғининг аввалги ҳажмини қайта тиклаш масаласи яқин келажакда ҳал қилиниши кераклигини айтди.