ДУНЁ

«Оскар» кечаси дастурхонига турк таомлари тортилди

27-мартга ўтар кечаси Лос-Анжелесда ўтказилган 94-Оскар мукофотларини топшириш маросимидан сўнг, дунёга машҳур кино юлдузлари ва продюсерлар иштирок этган зиёфатнинг бу йилги менюсида турк таомлари ҳам ўрин олди.

1995-йилдан бери ўтказиладиган мукофотлари кечаси, ўз менюсида Қора денгиз нонлари (пиде) ва қуруқ ўрикларни қаймоқ билан тўлдирилган десертлар ўрин олган. 

Дунёга машҳур бўлган «Оскар» мукофоти дунёдаги энг нуфузли тақдирлаш маросимларидан бири ҳисобланади. Маросимдан кейинги зиёфатда турк таомлари дунёга машҳур кино юлдузлари, санъаткорлар ва иштирок этганлар ўртасида катта таассурот қолдирди.

1995-йилдан бери Оскар кечалари учун меню тайёрлаб келаётган жаҳонга машҳур ошпаз Волфганг Пак бу йилги зиёфат менюсида Қора денгиз нони (Карадениз пидеси) ва қаймоқ билан тўлдирилган қуритилган ўрикларни тақдим этди.

Уларнинг иккиси ҳам илк маротаба кинонинг энг кўзга кўринган шахслари томонидан татиб кўрилди ва таомлар катта олқишларга сазовор бўлди.

Базм учун меню тайёрлаган Волфганг Пак: “Туркия анъанавий рецептлари ва органик маҳсулотлари билан дунёнинг энг бой ошхоналаридан биридир. Турк ошхонасида кашф қилиш учун кўплаб рецептлар ва маҳсулотлар мавжуд. Туркиянинг барча етти минтақаси лаззат, тарих ва маданиятга тўла. Туркияда ташриф буюриш керак бўлган ва мазали таомлари бўлган кўплаб шаҳарлар бор. Мен ва оилам ҳар ёзда Туркияга завқ билан ташриф буюрамиз”, – дейди машҳур ошпаз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan