
▪️Бир кун аввал Арманистон томони Озарбайжон унинг позицияларини ўққа тутганини маълум қилган эди. Мудофаа вазирлигига кўра, артиллерия ва йирик калибрли қуроллардан ўт очилган, шунингдек, дронлар Горис, Сотк, Жермук ва бошқа бир қатор аҳоли пунктлари йўналишида ўқ узган.
▪️Озарбайжон, ўз навбатида, ҳарбий ҳаракатларни Ереваннинг кенг кўламли провокациясига жавоб деб атади. Мудофаа вазирлигига кўра, кечаси Арманистон қўпорувчилик гуруҳлари Дашкесан, Келбажар ва Лочин йўналишларида Озарбайжон ҳарбийлари позициялари орасига мина ўрнатишга уринган. Отишма ҳам қайд этилган.
▪️Ҳар икки томон ҳам ўз ҳарбийлари орасида қурбонлар борлигини маълум қилди.
▪️ Вазиятнинг кескинлашуви фонида Пашинян Путинга қўнғироқ қилди. Арманистон бош вазири Франция президенти Макрон ва АҚШ давлат котиби Блинкен билан ҳам гаплашди.
▪️Арманистон Хавфсизлик кенгаши ўзаро ёрдам шартномасини қўллаш учун Россияга, шунингдек, КХШТ ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.
▪️Арманистон мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, эрталаб соат 4:00 да ҳам Арманистон-Озарбайжон чегарасида вазият ўта кескинлигича қолмоқда.