ЖАМИЯТ

Автотранспорт учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати ишга туширилди

Ягона портал – my.gov.uz орқали автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати ишга туширилди.

Ягона портал хабарига кўра, энди ишончнома расмийлаштириш учун нотариал идора излаб юриш, ҳужжатни тасдиқлатиш учун навбатларда туриш шарт эмас. Барча жараёнлар онлайн амалга оширилади.

Ҳужжат унутиб қолдирилганида ҳам муаммо юзага келмайди. Чунки электрон ишончномалар ЙПХ ходимлари томонидан онлайн текширилади.

Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи – БҲМ 3 баравари – 900 минг сўм) белгиланган.

Бунда давлат божи: 1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм); 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм); 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм) миқдорида ундирилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan