
Алимент Оила кодексида белгиланган тартибда эр-хотиннинг ўзаро келишуви ёки суд ҳужжатлари асосида ундирилади.

Афсуски, айрим ота ёки оналар вояга етмаган фарзандлари учун белгиланган алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб, бефарқ муносабатда бўлиб келаётган қарздор фуқаролар ҳам йўқ эмас.
Мисол учун, Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра туманда яшовчи Н.Собировдан 2017 йил март ойидаги суд буйруғига асосан икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлса-да, йиллар давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган. Қарздор ота топилиб, жами 66 миллион сўмга яқин қарздорлиги борлиги аниқланди ва суднинг қарори билан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. шундан сўнг ҳам ўзига тўғри хулоса чиқармасдан алимент тўловларидан қасддан бўйин товлаб келганлиги боис Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи Н.Собировга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шундан сўнг, йиллар давомида йиғилиб қолган 70 миллион сўм яъни 2017 йилдан 2024 йилгача бўлган давр оралиғидаги 8 йиллик алимент пуллари суриштирув давомида ундирилиши таъминланди.
Яна бир ҳолатда, Термиз туманида яшовчи қарздор ота 2022 йил октябрь ойидан ҳисобланган алимент пулини икки нафар фарзандлари учун деярли умуман бермасдан келган. Бюронинг суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб қарздор отага нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилгандан сўнг жами 27 миллион 719 минг сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундириб олинди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси