ЖАМИЯТ

Бухорода Nexia’нинг газ баллони портлаб кетиб, уч киши ҳалок бўлди

Бухоро вилоятида 20 март, жума куни, соат тахминан 17:20 да ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 автомобилининг газ баллон ускунаси портаб кетди, дея хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Оқибатда орқа ўриндиқда ўтирган 50 ёшли Л.С. исмли аёл ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 24 ёшли А.У. исмли аёл ва уч ёшли А. шифохонада вафот этган — портлаш вақтида улар ҳам орқа ўриндиқда бўлган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Машина ҳайдовчиси — 50 ёшли И.Н. ва олд ўриндиқ бўлган 27 ёшли Б.У. эса енгил тан жароҳати олиб, тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилган. Қайд этишларича, портлаш сабабларини аниқлаш устида иш олиб борилмоқда.