ДУНЁ

Назарбоевнинг жияни Самат Абиш январдаги намойишлар бўйича шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари, собиқ президент Назарбоевнинг жияни Самат Абиш 2022 йил январидаги намойишлар бўйича саккиз йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд унинг болалари борлиги ва пушанмонлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида тан олди.

Остона жиноий суди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Самат Абишни январ ойидаги намойишлар бўйича айбдор деб топди. У саккиз йил шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.

Абиш — Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни. У 2015 йилдан буён Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, бироқ 2022 йил январида мамлакатда бошланган оммавий норозилик намойишларидан сўнг кўп ўтмай ўз лавозимидан айрилган.

Абишга нисбатан жиноий иш ўтган йилнинг сентябрида очилганди. Унга январь воқеалари вақтида ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланган. Суд жараёни ёпиқ тарзда кечди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan