СПОРТ

Россия ва Қозоғистон спортчилари Термизга етиб келишди

Жорий йилнинг 22-23 феврал кунлари Жарқўрғон туманидаги “Қизилмозор” мотосўқмоқларида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан спортнинг мотокросс тури бўйича республика чемпионати ва биринчилиги мусобақасининг 1-босқичи ҳамда Меҳнат қаҳрамони Норали Боймуродов хотирасига бағишланган мусобақалар ташкил этилмоқда.

Баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан, шунингдек қўшни ва ҳамдўстлик мамлакатларидан 100 нафардан ортиқ спортчиларнинг иштирок этиши кўзда тутилмоқда. Спортчиларнинг дастлабки гуруҳи яъни Россия ва Қозоғистон мотокросчилари Термизга етиб келишди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши барча спорт ихлосмандларини қизиқарли ва муросасиз ўтиши кутилаётган мусобақаларни бевосита кузатиб боришга таклиф этмоқда!