ЖАМИЯТ

Бойсунда қор. 150га яқин хонадон эса 2 кундирки электрсиз қолдирилмоқда

Бойсун тумани «Тоқчи» маҳалласида 17 февралдан 18-февралга ўтар кечаси соат 00-01лар атрофида электр таъминоти узилиб қолган.

Мурожаат йўллаётган маҳалладошларнинг билдиришларича, улар эртаси, яъни туман электр тармоқлари корхонаси мутасаддиларига учрашишган. Лекин, муаммо бартараф этилмаяпти.

Маълум бўлишича, айни пайтда Бойсунда қор ёққанлиги сабабли ҳаво ҳарорати минус даражага тушган ва бундай ҳолатда аҳолини электрсиз қолдириш бошқа муаммоларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.