
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайрабод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ва маҳаллаларидаги ёшлар учун «Ватанпарварлик» лагери ташкилаштирилди.
Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ўсиб келаётган авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, ақлий қобилятларини ривожлантириш, бошқарувчанлик хусусиятларини шакилантириш ва ўз маҳоратларини намоён этишга қаратилган.