ЖАМИЯТ

Узун туманида йўқолиб қолган ака-ука икки кун ўтиб топилди

Жорий йилнинг 4 март куни, тахминан соат 8.00да Узун тумани «Янгиобод» маҳалласида истиқомат қилувчи ака-укалар Боботоғ тизмасига 2 бош йирик шоҳли молларини қидириб чиқиб, қайтиб келмайди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

ФВВ матбуот хизмати хабар беришича, ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув отрядининг 1 та махсус техника ва 7 нафар қутқарувчилари, шунингдек, Узун тумани фавқулодда вазиятлар бўлими 20-Ёнғин-қутқарув қисмининг 19 нафар қутқарувчилари воқеа жойига етиб боради.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қутқарувчиларнинг олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида 6 март куни соат 12.00 ларда йўқолган фуқаролар соғлом ҳолатда топилди ва оиласи боғрига қайтарилди.