ЖАМИЯТ

Сурхондарёда коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Сурхондарё вилоятида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва қурилиш тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда Халқаро молия институтлари инвестиция маблағларининг ишлатилишида очиқлик ва ошкораликнинг таъминланганлиги ҳолати билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар ўтказилди.

Куни-кеча ўрганиш якунлари ва келгусидаги вазифалар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Агентлик директори Акмал Бурханов иштирок этди.

Йиғилишда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ўрганиш якунлари, коррупцияга оид жиноятчиликнинг ҳолати, унинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар, ҳудудий Кенгашнинг 2023 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ҳамда рейтинг баҳолаш натижалари юзасидан мутасаддиларнинг маъруза ва ахборотлари тингланди.

Якунда йўл қўйилган хато ва камчиликлар масъулларга кўрсатиб ўтилиб, уларни бартараф этиш ва ҳудудий Кенгаш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича келгусидаги вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan