ЖАМИЯТ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Олтинсой тумани “Хўжаипок” сиҳатгоҳида жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди  раиси Комилжон Назаров, туман прокурори Мансур Каримов ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Илхом Юсуповлар иштирокида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида Пробация назоратида турган шахслар билан маърифий-ҳуқуқий тадбир ўтказилди.

Мазкур маърифий-ҳуқуқий тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқубузарликлар профилактикаси жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833 сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш юзасидан мақсадида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва диний экстремизмга қарши курашиш, фирибгарлик ҳамда ўғирлик, ёшлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг оддини олиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга ошириладиган барча ишлар замирида қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришиш каби эзгу ғоялар ётади. Айнан инсон ва адолатли суд ўртасидаги ўзаро муносабатларда қонунийликни ва адолатни таъминлайдиган ҳаракатлар замирида халқимизнинг осойишта ҳамда рози бўлиб яшаш ҳуқуқи турибди.

Хусусан, ушбу куни ҳам жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди томонидан “Хўжаипок” сиҳатгоҳида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, туман Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳида жазо ўтаб турган беш нафар маҳкумларни озодликни чеклаш жазосидан ва уч нафар маҳкумларни ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, инсонпарварлик тамойилларига таяниб, Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоиаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган, ўзининг ҳулқини ижобий томонга ўзгартирган 8 нафар назоратдаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Бундан ташқари, сайёр суд мажлисида бир нафар маҳкумга нисбатан тайинланган озодликни чеклаш жазоси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 48/1-моддаси 6-қисмига асосан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилди.

Сайёр суд мажлиси якунида раислик қилувчи томонидан иштирокчиларга ҳуқуқ ва мажбуриятларини, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозимлигини, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоидаларни бузганлик учун уларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган интизомий чораларни, шунингдек жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиш оқибатларини тушунтирди.

Мухтасар қилиб айтганда, суд-ҳуқуқ соҳасида Конституциявий талаблар асосида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар туфайли аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари тўла таъминланмоқда.

Комилжон Назаров, Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan