ЖАМИЯТ ХАБАРЛАР

Ўзбекистонга тўрт ойда 3,1 млрд долларлик пул ўтказмалари амалга оширилган — Марказий банк

Ўзбекистонга 2023 йил январь—апрель ойларида 3,1 миллиард долларлик пул ўтказмалари кириб келган. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Қайд этилишича, пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 20,8 фоизга ошган. Жумладан, дастлабки 3 ойдаги пул ўтказмалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан баланд кўрсаткичларда бўлган бўлсада, апрель ойида 763 миллион долларлик пул ўтказмалари келиб тушган ва бу ўтган йилнинг апрелига нисбатан деярли 30 фоизга камроқ деганидир.

Матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов буни изоҳлар экан, йил бошидан бери Россия рубли 1,4 фоизга қадрсизланганини, бу Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг ҳам камайишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.

Бундан ташқари, январь—апрель ойларида банкларнинг аҳолидан валюта хариди ва аҳолига валюта сотуви ўртасидаги ижобий тафовут ярим миллиард долларга тенг бўлди. Бунда, аҳолининг валюта сотуви 3,3 миллиард долларни ва аҳолининг валюта хариди 2,8 миллиард долларни ташкил қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan