Бугун Эрон чемпионатида 29-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Унда Азиз Амонов ҳаракат қиладиган мамлакат чемпиони «Истиқлол» жамоаси сафарда «Мес Рафсанжан» клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.
Шунингдек, яна бир легионеримиз тўп тепадиган «Персеполис» клуби ўз майдони «Озодий»да «Шахр Ходро» жамоасини синовдан ўтказади. Ушбу беллашув ҳам Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.
Маълумот ўрнида, «Истиқлол» айни пайт 64 очко билан жадвалда 1-ўринда бормоқда. Клуб чемпионликни расмийлаштириб улгурган.
«Персеполис» ҳисобида 54 очко мавжуд бўлиб, клуб 3-ўринни банд этиб турибди.