ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ҳиндистонда 3 кг.дан ортиқ олтинни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

Ҳиндистонда 3 килограммдан ортиқ тиллани ноқонуний йўллар билан мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик Халқаро аэропортдан учиб кетмоқчи бўлган.

Бироқ қўлга олиниши мумкинлигини англаган эркак ичида умумий оғирлиги 3 кг 208 грамм бўлган 15 дона тилла занжир ва 17 дона ярим шар шаклидаги тилла буюмлар бўлган сумкани ташлаб кетган ва ғойиб бўлган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон фуқароси Чандигарҳдаги Чандигарҳ аэропортидан Дубайга учиб кетмоқчи бўлган. Аммо, у ўша ерда ҳибсга олинган ва Деҳлига қайтарилган.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan