ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Шерободлик овчининг ови бароридан кел(ма)дими?

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Шеробод туман инспекцияси ва “Сурхон давлат” қўриқхонаси инспекторлари томонидан туманнинг “Вандоб” қишлоғи ҳудудида тунги рейд тадбири ўтказилди. Тадбир давомида “Вандоб” қишлоғига кириш қисми йўли ёқасида шу қишлоқда яшовчи фуқаро Ж.Қ. томонидан ов мавсуми ёпиқ бўлишига қарамасдан ўзига тегишли бўлган ов қуроли билан бир дона чил, икки дона кабутарни овлаганлиги аниқланди.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, далилий ашё сифатида ов милтиғи Шеробод туман ички ишлар бўлимига топширилди. Суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan