ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Док-1 Макс” судида 33 минг доллар олди-бердисида воситачи бўлган судланувчига қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш сўралди

Ўзбекистонда энг камида 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи экани айтилаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқаётган судда 33 минг доллар олди-бердисида иштирокчи бўлган судланувчига нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш сўралди. Бу ҳақда Дарё” журналисти хабар берди.

Мазкур илтимоснома судланувчи Ж.Э.нинг адвокати Нормурод Собиров томонидан киритилди. Ва адвокатнинг бир неча ҳамкасблари томонидан қўллаб-қувватланди. Прокурор эса буни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати илтимосномани рад этиш бўйича ажрим чиқарди. 

-Жиноят иши бўйича Давлат хавфсизлик хизматининг хати бизда расмий кирим бўлган. Бу ҳақда сўров бериб, нима бўлди экан деб масалани кўтаришни ўйладим. Аммо ҳозирча тинч турган ҳолатни қўзғаб қўяманми деган фикр ҳам ўтди. Илтимоснома киритиб, яхшилик қилиш ўрнига ёмонлик қилиб қўймайлик деган ўй бўлди. Судланувчи оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбланяпти. Шунинг учун биз судланувчи Ж.Э.га қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартиришга вақтли деган фикрга келдик. Мазкур суд ишимиз якунига келиб, бу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ёки қўзғатилмагани аниқланса, бирор бир тўхтамга келамиз, — деди судья Мусо Юсупов илтимосномани рад этганига изоҳ берар экан.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan