ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкент вилоятида 7 ёшли қиз аммаси томонидан уриб ўлдирилди

Аммаси қизчани дарс тайёрламаганлиги ва ёлғон гапирганлигини важ қилиб, танасининг турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб тан жарохати етказган.

Жорий йилнинг 12 март куни соат 01:00 да Н.А. (аёл) акаси Т.А. (эркак) унинг қарамоғига ишониб топшириб кетган вояга етмаган қизи 2017 йилда туғилган А.Ч.ни (қиз бола) дарс тайёрламаганлиги ва ёлғон гапирганлигини важ қилиб, ўзини Ч.А.ни мазкур хатти-ҳаракатлари учун гўёки жазолаётгандек кўрсатиб, ўта шавқатсизлик билан Ч.А.ни танасининг турли жойларидан қўллари билан чимчилаб, танасининг бошқа жойларига қўллари ва ёғоч бўлаги билан уриб тан жарохати етказган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан 2024 йил 12 март куни Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

2024 йил 13 март куни Н.А.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

«Жорий йил 15 март куни туман марказий тиббий бирлашмасида вояга етмаган Ч.А. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan