АДАБИЁТ

Саид Аҳмад – машаққатли ва шарафли умр соҳиби

Саид Аҳмад (Ҳасанхўжаев Саидаҳмад) 1920 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1968). Тошкент рассомчилик билим юртида, Тошкент педагогика институтида ўқиган (1940–43). Биринчи ҳикоялар тўплами – «Тортиқ» (1940). Ижодининг каттагина қисми ҳажвий-юмористик ҳикоялар, қиссалар, комедиялардан иборат. «Эр юрак» (1942), «Фарғона ҳикоялари» (1948), «Чўл бургути» (1960), «Чўл оқшомлари», «Одам ва бўрон», «Йўқотганларим ва топганларим» (1998), «Қоракўз мажнун» (2001), «Киприкда қолган тонг» (2003) каби асарлар муаллифи. «Уфқ» трилогияси (1964–74), «Жимжитлик» романи (1988), «Хандон писта» (1994), «Бир ўпичнинг баҳоси» (1995) ҳажвий тўпламлари, 3 жилдли «Танланган асарлар»и (2000) нашр этилган. Унинг юмористик маҳорати «Келинлар қўзғолони» (1976), «Куёв» (1986) комедияларида ёрқин намоён бўлган. Фелетон жанрида ҳам самарали ижод килган. 1947 йил «халқ душмани» сифатида ҳибсга олинган. Сталин вафотидан сўнг оқланган. «Келинлар кўзғолони» дунёнинг кўплаб мамлакатларида саҳналаштирилган. 2007 йил 5 декабрда Тошкент шаҳрида вафот этган. «Дўстлик» (1996), «Буюк хизматлари учун» (1997) орденлари билан мукофотланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan