АДАБИЁТ ИЛМ-ФАН

Александр Пушкин карантинда энг сермаҳсул ижод билан машғул бўлган

1830 йилнинг 31 августида рус шоири Александр Пушкин уйланиши билан боғлиқ айрим сабабларни тартибга солиб олиш учун чекка вилоятга  йўл олади. Унинг тўйи хавф остида эди, келин тарафга  шоир оиласи у қадар бадавлатмас туюлганди. У бўлажак қайлиғига, раъйи ўзининг қўлида экани, бироқ уйланса ҳам фақат унга уйланишини, бўлмаса дунёдан тоқ ўтишини мактубида ёзганди, у тўй учун барча саъй-ҳаракатларини тўхтатмаслигини,фақат у севиб ижод қилишни ёқтирадиган давр–куз фасли исроф бўлишидан  ачинаётганини билдирганди.

3 сентябрда шоир Болдино қишлоғига етиб келганида уни хушхабар кутаётганди.У севгилисидан никоҳга розилиги ҳақида нома олганди. Бироқ ўша пайтда Ҳиндистонда бошланган  вабо Россияга қадар етиб келган, унинг қурбонлари касаллик сўнггида 200минг нафарга етганди. Барча аҳоли пунктлари ёпилиб, Пушкин ташқи дунёдан ва маъшуқасидан узилиб қоларкан, балким ҳаётининг энг бахтиёр дамларини шу ерда, ижод билан машғулликда ўтказади.”Болдино кузи” билан номланувчи асарлар туркуми шоирнинг  энг  баракали ижод маҳсулидир.

Унинг ичида рус тарихи,  Ҳомернинг “Илиада” асари таржимасидан ташқари замонавий инглиз лирикаси жамланган “Мильман, Боуэлз, Вильсон ва Барри Корнуоллнинг шеърий асарлари” тўплами бор. Рус адабиёти бу тўпламдаги эпидемия мавзуси кўтарилган асарнинг мавжудлиги билан ҳам шоирдан миннатдор бўлишга ҳақли.Ундаги “Ўлат пайтидаги зиёфат” шеърий фожеаси Жон Вильсоннинг “Ўлатлар шаҳри” асаридан қисман ажратилиб, алоҳида  мустақил асар ҳолига келтирилиб, таржима қилинган.

Ўлатга бурканган  Лондон шаҳрининг кўчаси ўртасида шодон кишилар гуруҳи ажабтовур байрам қилишмокчи бўлишади. Мазкур қисқа пьесада одамларнинг турли характери, уларнинг жон-жаҳд билан хавф-хатарни итариши, ўлимни инкор этишга уринишлари кўрсатилади. Тадрижий давомийликда бу гуруҳда турли хил ҳиссиётлар, қайғу, қўрқув,, севги,шартакилик, надомат, тақдирга бўйсунмаслик каби ҳислар бўй кўрсатади. Уларнинг ўзаро тортишуви пайтида  ҳабаш етаклаб кетаётган жасадлар ортилган арава пайдо бўлади.

Пушкиннинг бобокалони  болалигида Пётр ! га совға қилинган қора ҳабашлиги, унинг подшо қўлидаги хизматда генерал унвонигача кўтарилгани шоир учун жуда муҳим эди. Насрда ёзилган энг чиройли асар  унинг бу ҳақдаги  “ Буюк Пётрнинг арапи”  асари ҳисобланади, китобхонларнинг бир неча авлоди  бу асар тўлиқ тугалланмаганига ҳамон афсус чекишади. Менимча, Вильсоннинг “ Кўча ёқалаб  қора занжи етаклаган ўликлар ортилган арава ўтаётганди” жумласидан  Пушкин  алоҳида жунбушга келган, у асарда худди мусаввирлар сингари айнан бу занжини ўзининг қиёфаси–автопортрети сифатида келтирмоқчи бўлган. Унинг замондоши Қарл Брюллов ҳам шундай йўл тутган,инчунун  у шоирнинг расмини чизишга нияти бўлса-да бунга улгурмаган, бу рассом ҳам “Помпейнинг сўнгги куни” асарида ўз қиёфасини бир четда гавдалантирган.

Аравакаш-сўзсиз, гунг қаҳрамон,у кузатувчи, унинг пайдо бўлиши воқеалар силсиласини ҳал қилади, ундан кейин бирданига рўҳоний пайдо бўлиб кўчадагиларни инсофга чақиради. Руҳонийни ҳайдаб юборишади, шоду хуррамлик давом этади, фақат унинг ўртасидаги раисгина бош чангаллаб, чувур ўйга толиб қолади.

Александр Пушкиннинг кўплаб асарларидаги алоҳида қисм ва жумлалар иинсоният ҳаётида абадий ҳақиқатлар кўринишида акс этади. Унинг карантин давридаги ижоди эса алоҳида давр бўлиб, унда ёзилган асарлар  алоҳида мазмунли ва қадрлидир.

                      Ольга ВИНОГРАДОВА,адиба ва мутаржим, “Suddeutsche Zeitung”  (Германия) нашри.