Бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинган мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди
ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси Тезкор бўлими ва Термиз транспорт прокуратурасининг “тафтиш тайинлаш тўғрисида”ги қарорларига асосан Сурхондарё вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасининг 2017-2023 йиллар давомида давлат бюджетидан ажратилган пул маблағларини сарфлаш билан боғлиқ молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тафтиш ўтказилган.

2017-2023 йиллар давомида Сурхондарё вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасининг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари томонидан давлатга жами 377 холатда 26 693 145 000 сўм миқдоридаги зарар етказилиб, бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси ва унга қарашли Сурхондарё КФУК, Ангор, Бандихон, Денов, Шеробод, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Олтинсой, Сариосиё, Термиз, Шўрчи ТЙФУК, “T.A.S.R.C” МЧЖ, “R.S.T” МЧЖ, “G.TH” “X.A.A”, “Д.Қ” ХКларининг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари ҳамда бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддасини 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.