
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Россиянинг Челябинск вилоятига борди.
Дастурга кўра, Челябинск ва Новосибирск вилоятларида бизнес форумда иштирок этиш, икки томонлама учрашувлар, лойиҳалар юзасидан музокаралар, келишувларни имзолаш тадбирлари, йирик ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, логистика марказлари ҳамда диққатга сазовор жойлар билан танишувлар режалаштирилган.

Кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Челябинск губернатори Алексей Текслернинг томонлар мутасаддилари ҳамда ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда қатор келишувларга эришилди.
Мулоқот якунида Сурхондарё вилоят ҳокими Челябинск губернатори ва тадбиркорларни Сурхондарёга амалий ташриф билан боришга таклиф қилди.