Бугун Бойсун туманида тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Бойсун барака чеварлари” корхонаси иш бошлади. Замонавий хорижий технология ва тикув машиналари билан жиҳозланган янги корхонада 150 та янги иш ўрни яратилди. Корхона очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов, меҳнат фахрийлари, тадбиркорлар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда таъкидланганидек, сўнгги йилларда вилоятимизда енгил саноат соҳаси кенг ривожланиб, чекка ҳудудларда ишга тушурилаётган замонавий корхоналар сони тобора ортмоқда. Бу ўз навбатида янги иш ўринларини яратиш ва бозорларимизда арзон ҳамда сифатли трикотаж кийим-кечакларини кўпайишига хизмат қиляпти.