ЎЗБЕКИСТОН

Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки: Сурхондарёда умумхалқ хайрия ҳашари қизғин давом этмоқда

Юртимизда жорий йил 16-18-март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, воҳамиздаги 724 та маҳаллада бугун эрта тонгдан ишлар қизғин бошланди.

Вилоят, шаҳар ва туманлардаги корхона ва ташкилотлар, ободонлаштириш соҳаси ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан ҳудудларда, маҳалла ва кўчаларда, турар жойлар атрофларида, қабристон ва зиёратгоҳлар, хиёбонларда ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни вақтда ҳашарда 470 мингдан ортиқ воҳадошларимиз иштирок этишаётган бўлиб, улар томонидан 189 гектардан ортиқ майдон, 792 та кўча ободонлаштирилди, 60 километр узунликдаги ариқ ва зовурлар тозаланиб, 26 та қабристон, 3 та зиёратгоҳ тартибга келтирилди ҳамда 35 та болалар майдончаси таъмирланди.

“Яшил ҳудудлар” яратиш ишлари доирасида 83 минг 400 туп манзарали, 45 минг 600 туп мевали дарахт кўчатлари, 86 минг 700 туп гул кўчатлари экилди. 76 минг 650 туп дарахтга шакл берилиб, оқланди. 500 дан ортиқ махсус техника воситалари ёрдамида 228 тонна маиший чиқинди махсус жойларга ташиб чиқарилди.

Воҳамиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan