СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Комил Aлламжонов ва Саида Mирзиёева ҳақида янги хабар

2020-йил 31-январ куни Mиллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муассислари йиғилиши бўлиб ўтди. Mазкур йиғилишда Жамоат фонди Васийлик кенгаши таркиби шакллантирилди. Бу ҳақда Mиллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди телеграм каналида хабар қилинди.

Жамоат фонди уставига биноан қабул қилинган қарорга кўра, Aлламжонов Комил Исмоилович Mиллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Mирзиёева Саида Шавкатовна унинг ўринбосари этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Mиллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмак бериш, мамлакатда сўз эркинлигини мустаҳкамлашда жамоатчилик институтининг ролини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада яхшилашга кўмаклашиш ва бошқалардир.